Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди

Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди

2020 йил 28 март соат 09:00 ҳолатига Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
Коронавирус билан касалланган шахслар билан бирламчи мулоқотда бўлган 19 нафар фуқаронинг 3 нафарига уларнинг таҳлилларида коронавирус инфекцияси аниқланмагани учун уйларига жавоб берилди. Ҳозирги вақтда 16 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларига ётқизилган.
Шу кунгача хорижий давлатлардан вилоятимизга келган 1294 нафар фуқаро тиббий кузатувга олинган. Улардан шу кун ҳолатига 290 нафари назоратдан чиқарилди. Назоратда қолган бошқа фуқароларнинг 521 хонадонида оила аъзолари билан уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter