Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
» » Жиззахда меҳмонхонани фохишахонага айлантирган аёл қўлга олинди

Жиззахда меҳмонхонани фохишахонага айлантирган аёл қўлга олинди

07 апр 2020, 09:42, User
0 комментариев    8 871 Кўрилган

Жорий йилнинг 4 апрелида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг тезкор тадбири натижасида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани, Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган Х.Н. Жиззах шаҳар, Қассоблик маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келган. Ҳуқуқбузарга меҳмонхона иш юритувчиси бўлиб ишлаб келгани қўл келган.

Қўшмачи Шароф Рашидов тумани Зиёкор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йил туғилган Н.А., шу маҳаллада яшовчи 1994 йил туғилган Т.М. ларнинг Мирзачўл тумани, Янгидала маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2001 йил туғилган, турмушга чиқмаган М.Н. билан жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берган вақтда фош этилди. Далилий ашё сифатида 200 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
16 сен 2019, 16:19    456    0
Майкл Жексоннинг собиқ тан соқчиси Мэтт Фиддс журналистларга поп қироли ўлими сабабини маълум қилди....
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив