Аккаунт очиш


» » Жиззахда ижарадиги яшаш уйида фоҳишахона очган экан...

Жиззахда ижарадиги яшаш уйида фоҳишахона очган экан...

18 апр 2020, 09:27
Жиззах янгиликлари
980
0
Жиззахда ижарадиги яшаш уйида фоҳишахона очган экан...

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Жиззах шаҳар, Иттифоқ маҳалласидаги 14-уйда ижарада истиқомат қилувчи 1991 йил туғилган аёл Х.М.нинг қўшмачилик фаолиятига чек қўйилди.

Фуқаро Х.М. ижарадаги яшаш манзилида Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган Қ.Ж. ҳамда Бунёд маҳалласида истиқомат қилувчи 1996 йил туғилган С.У. ларни Шароф Рашидов тумани, Қораёнтоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1986 йил туғилган аёл Э.С. билан яқин муносатга киришишларига шароит яратиб берган вақтда фош этилган.  

Фоҳишахона сақлаб келган аёлдан далилий ашё сифатида 250 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Ўхшаш янгиликлар:

Фикр-мулоҳазалар
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив