Жиззахда карантин вақтида фаолият юритган компьютерхона эгаси жазоланди

Жиззахда карантин вақтида фаолият юритган компьютерхона эгаси жазоланди

Жиззахда карантин вақтида фаолият юритган компьютерхона эгаси жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 21 апрель, сешанба куни, Жиззах шаҳри Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи 1992 йилда туғилган М.Й. Ғафур Ғулом номидаги маҳаллада жойлашган компьютерхонада 3 нафар фуқарога компьютер ўйинлари бўйича хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, вазирлик хабарида қайд этилишича, карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 89 521 та ҳолат аниқланган. Уларнинг сони:

  • Тошкент шаҳрида — 16 533 та;
  • Фарғона вилоятида — 14 396 та;
  • Тошкент вилоятида — 13 400 та;
  • Самарқанд вилоятида — 7732 та;
  • Сирдарё вилоятида — 6007 та;
  • Қашқадарё вилоятида — 5619 та;
  • Андижон вилоятида — 5135 та;
  • Наманган вилоятида — 4938 та;
  • Бухоро вилоятида — 3465 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 3259 та;
  • Хоразм вилоятида — 2860 та;
  • Сурхондарё вилоятида — 2712 та;
  • Жиззах вилоятида — 2667 та;
  • Навоий вилоятида 798 тани ташкил этмоқда.
скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter