» » Италиядаги Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Бахмал туманида заъфарон етиштириш лойиҳаси бўйича видеоконференция ташкил этилди

Италиядаги Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Бахмал туманида заъфарон етиштириш лойиҳаси бўйича видеоконференция ташкил этилди

2020 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ҳамда Италияга экспорт қилиш бўйича инвестициявий лойиҳанинг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш мақсадида видеоконференция ташкил этилди.

Тадбирда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Opera SRL президенти Паоло Де Анжелис иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отабек Акбаров таъкидлаганидек, Ўзбекистон-Италия қўшма лойиҳаси икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги энг муҳим лойиҳалардан биридир.

Лойиҳанинг амалга оширилиши Италиянинг илғор тажриба ва технологияларини жорий этиш имконини беради, шунингдек Ўзбекистонда доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш борасида стратегик шерикликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Видеоконференция давомида компания раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномасини имзоланганидан буён режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот алмашдилар.

Шунингдек, лойиҳани молиялаштиришни очиш, Италиядан заъфарон туганакларини ҳамда замонавий асбоб-ускуналар олиб кириш, ер майдонларини экишга тайёрлаш билан боғлиқ дастлабки чораларни амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашга боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Паоло Де Анжелиснинг сўзларига кўра, Италия томони кейинги 5 йил ичида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича жаҳоннинг энг йирик халқаро марказлардан бирини яратиш ниятида.

Ўз навбатида Бекзод Маматқулов Covid-19 пандемияси билан боғлиқ айрим чекловларга қарамай, италиялик ҳамкорнинг ушбу ноёб лойиҳани бир кунга ҳам тўхтатмай амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолади.

Видеоконференция якунида О.Акбаров лойиҳа иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашга ҳамда юзага келаётган масалаларни ҳал этишда кўмаклашишга тайёрлигини изҳор қилди.

Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишбилармонлик муҳитида ўтди, натижада томонлар ўзаро манфаатли ва кўп қиррали лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва келишилган мақсадларни амалга ошириш борасида бор куч ва салоҳиятларини сафарбар этишга келишиб олдилар.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:52
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили меҳрибонлик уйи, IT Park филиали ва балиқ етиштиришда Жиззах тажрибаси қандайлигига қаратилди
12:51
Aндижонда ўқувчиларни қалин кийимларсиз совуққа олиб чиққан раҳбарлар ишдан олинди
10:11
Самарқандда савдо марказида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
09:11
Етти кишининг азасига сабаб бўлган тўй
09:10
Дунёдаги энг ишончли автомобиллар аниқланди: Осиё етакчи
09:09
Кун сурати: Яккабоғда электр йўқлигидан минглаб товуқлар нобуд бўлди
09:06
Бола қулоқсиз бўлса, нима қилиш керак?
09:05
Халқаро ташкилот COVID-19нинг учинчи тўлқинидан огоҳлантирмоқда
09:04
Андижонда мактаб ўқувчилари устки кийимсиз совуққа олиб чиқилди
09:03
Трампнинг мағлубиятини башорат қилган экстрасенс COVIDнинг қачон тугашини маълум қилди
09:02
«International Job Organization» ХБА раҳбари устидан суд бошланди. Жабрланувчилар 2600дан ортиқ
12:42
2021 йил 1 апрелдан қандай имтиёзлар бекор қилинади?
12:40
Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда
12:38
Ўзбекистоннинг чет элга автомобил экспорти ошди
12:34
Электр энергияси ва газ ўчганда кимга мурожаат қилиш керак?
12:30
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР