Жиззахда қаровсиз қолган машинани юргазиб юборган ўсмир 6 ёшли боланинг вафотига сабаб бўлди


Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:30 ларда, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Раваллиқ маҳалласи, Гулшан кўчасида, ҳайдовчи 1959 й.т. Т.Н. (эркак) «Газ-69» русумли транспорт воситасида стол-стулларни, шу кўчадаги яшовчи Н.З.нинг хонадонига олиб келган ва машинани қаровсиз қолдирган.

Бирга келган таниши, 2005 й.т. С.Э. (ўғил бола) автомобилни ўзбошимчалик билан ҳайдамоқчи бўлиб, юргазиб юбориши натижасида вояга етмаган пиёда, шу уйнинг олдида ўйнаб юрган, 2014 й.т. Б.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, вояга етмаган 6 ёшли Б.Х. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини очиқ ҳолда, калити билан қаровсиз қолдирмасликларини, ота-оналар фарзандларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг