Кеча Жиззах вилоятидаги аҳоли орасида қайд этилган коронавирус айнан қайси ҳудуддан эканлигига ойдинлик киритилди

Кеча Жиззах вилоятидаги аҳоли орасида қайд этилган  коронавирус айнан қайси ҳудуддан эканлигига ойдинлик киритилди

Кеча аҳоли орасида қайд этилган 24 ҳолатнинг 17таси Тошкент шаҳрида, 4 нафари, Тошкент вилоятида аниқланган. Жиззах вилоятида 2 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафарни ташкил этди.

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи З.Х.да, Қибрай туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган), Паркент туманида яшовчи Ш.А.да ҳам касаллик аниқланган.

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (Ш.Рашидов туманига туғилган кун нишонлашга боришган, шундан сўнг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) аниқланган.

Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи С.А.да (Россия ҳарбий космонавтлар академияси талабаси, 12 май куни Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган ва 27 майда карантин муассасасидан чиққан) коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

скачать dle 12.0


Flag Counter