» » Жиззахда ходимларнинг ишга жойлашиши ҳамда компенсация тўловлари масалалари ҳал қилинмоқда

Жиззахда ходимларнинг ишга жойлашиши ҳамда компенсация тўловлари масалалари ҳал қилинмоқда

Жорий йилнинг 04 август куни “Telegram” ижтимоий тармоқларида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоят бошқармалари ходимлари номидан Бюро органларида штатлар қисқарганлиги сабабли, янги иш ўринларига жойлашиш муаммо бўлаётганлиги ҳамда таътил, моддий ёрдам ва компенсация пулларини олишдан умид қилишаётганлиги тўғрисида хабарлар жойлаштирилган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 июнь куни Президентнинг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини таколмиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат бирликлари сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан тегишли ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнати кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилган.
Мазкур Фармоннинг 4-бандида “Электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан “Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖларнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади” деб белгиланган бўлиб, ҳозирда Бюро раҳбарияти ҳамда номлари қайд этилган таъминотчи корхоналар томонидан ўзаро ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоят бошқармаларида хизмат қилган бир қанча ходимларнинг ишга жойлашиши таъминланди.
Ҳудди шундай, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнати кодекси 100-моддаси 2-қисми ва 102-моддасига асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида ва иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши ҳақида тушунтириш бериб келинмоқда.
Бундан ташқари, Меҳнат Кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиш чоралари кўрилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан тегишли ходимларни таъминотчи корхоналар ва бошқа ташкилотларга ишга жойлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР