» » Дўстлик туманидаги аҳолини ижтимоий тармоқларда тарқатаётган ҳамма гаплари ҳам тўғрими? Бунга ойдинлик киритилди (видео)

Дўстлик туманидаги аҳолини ижтимоий тармоқларда тарқатаётган ҳамма гаплари ҳам тўғрими? Бунга ойдинлик киритилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳада Дўстлик тумани, “Чинобод” маҳалласида яшовчи аҳоли томонидан айтилган фикрлар туман мутасаддилари ҳамда депутатлар томонидан атрофлича ўрганилди.
“Чинобод” маҳалласида камбағаллик рўйхатига киритилган 81 та аҳоли хонадони мавжуд. Уларнинг барчаси сектор мутасаддилари томонидан доимий эътиборга олинган.
Шу вақтгача чинободликларга сектор мутасаддилари томонидан 6 маротабадан озиқ-овқат маҳсулотлари, 18 та оилага 75 та товуқ, 3 та оилага 10 та қуён тарқатилган.
28 та оилани моддий қўллаб-қувватлаш учун 23,0 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 48 нафар беморга даволанишлари учун 5,2 миллион сўмлик дори-дармон берилган. 19 та кам таъминланган оиланинг коммунал тўловлардан бўлган 7,2 млн. сўм миқдордаги қарздорлиги тўланган.
Икки нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун тижорат банклари томонидан 60,0 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида кўмаклашилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига кўра, Қурбон ҳайити арафасида 56 та камбағаллик рўйхатида турган оила аъзоларига қараб 170,0 минг сўмдан пуллар тарқатилган. Бундан ташқари, тумандаги ҳомий ташкилотлар ёрдами билан 5 нафар ёлғиз ва бемор кишиларга икки килограммдан гўшт тарқатилган.
Маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 40 киши пул тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
35 киши тумандаги фермер хўжаликларига мавсумий ишларга жойлаштирилган. 18 нафар фуқарога эса такрорий экин экишлари учун бир гектардан ер майдони ажратилишида ёрдам берилган. 20 киши Дўстлик туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ишга жойлаштирилган.
12 киши эса ўзини ўзи банд қилишда сектор мутасаддилари томони амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Шу каби ишлар бажарилиши натижасида чинободликлардан 28 та оилалар камбағаллик рўйхатидан чиқарилган.
Айни пайтда “Чинобод” маҳалласида қурилиши мўлжалланган беш қаватли уйларни қурувчи-пудратчилари тайинланган. Улар аҳоли билан турар жойларни бўшатиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
Тарқатилган видеолавҳада айтилган ҳолатлар бўйича, жумладан, маҳалла раисини аҳоли билан илиқ муносабатда бўлиши тушунтирилди.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар кимларга ва қанчадан тарқатилганлиги аҳолига тўла тушунтирилмаган.
Аҳолига тарқатиладиган ун ва моддий ёрдамлар туман прокуратураси томонидан қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг “Чинобод” МФЙ идорасида аҳоли қабул қилиш хонаси ва қабул кунлари графиги ташкил этилди.
Айни пайтда эса тумандаги мутасадди ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллада яшовчи фуқароларни ижтимоий аҳволи, турмуш шароитни ўрганишга киришилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлдики, кўпчилик фуқаролар мутасаддилар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва кўрсатилаётган ёрдамлардан бехабар. Кимларнингдир ишонтиришлари ортидан етарлича англаб етмасдан гапиришган.
Қуйидаги видеолавҳа бунга далил бўла олади:

           

Дўстлик тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР