» » Фориш туманида ҳар бир оила тадбиркор дастури бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда

Фориш туманида ҳар бир оила тадбиркор дастури бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури ижросини таъминлашни яна ҳам жадаллаштириш имконини яратди.

Фориш туманида Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 та секторлар раҳбарлари, банк ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.

Улар томонидан тумандаги 12257 та хонадон аҳолиси секторлар ва маҳалла кесимида ўрганиб чиқиш йўлга қўйилди.

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга, ночор, кам таъминланган оилаларга имтиёзли кретидлар ажратилиб, шу орқали оилаларда иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун пухта замин яратилмоқда.

Жумладан, «Учма» маҳалласидан 22 та, «Гараша» маҳалласидан 17 та, «Нарвон» маҳалласидан 8 та, «Яссикечув» маҳалласидан 18 та кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан ажратиб берилди.

Олиб борилаётган тарғибот тадбирларига қарамасдан айрим оилаларда банк кредитини қайтара олмасдан қарздор бўлиб қоламан, деган хадик бор.

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхона ва ташкилотлар чорва моллари, парранда, қуён, асалари, омухта ем, тикувчилик дастгоҳлари, электр печи ва  бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Дастур доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида секторларга бириктирилган ишчи гуруҳлари аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тижорат банклари ходимлари аҳоли ўртасида янада кўпроқ тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари лозим. Ана шунда ҳар бир оилани тадбиркорликка кенг йўналтира оламиз.

Ўткир МАҲАММАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 Фориш тумандаги халқ қабулхонаси мудири

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР