» » Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди

Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди

Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди. Бундан ташқари у ўгай фарзандини мунтазам калтаклаб келган. Шунингдек унинг устига қайноқ сув сепиб, жароҳатлаган. Бу ҳақда “Постда” нашрига таяниб Aniq.uz хабар қилмоқда.
Аниқланишича, Фориш тумани Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситасидан заҳарлангани боис туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида жабрланувчи М.М.ни отаси – Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг Қизилқум маҳалласига деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. заҳарлаганлиги аниқланган.
Шунингдек, М.И. шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган.
Хусусан, 2020 йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган. Бола танасида ушбу жароҳат белгилари ҳам мавжуд.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР