Қарздор ўзига тегишли “NEXIA 3” хатлангандан сўнг жаримани тўлиқ тўлаб берди

Қарздор ўзига тегишли “NEXIA 3” хатлангандан сўнг жаримани тўлиқ тўлаб берди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 03.07.2020 йилдаги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси 1-қисми, 28,209-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган Н.Қудратовага нисбатан 10 млн.334 минг 400 сўм жиноий жарима жазоси тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувига 14.08.2020 йилда келиб тушган ва давлат ижрочилар томонидан
17.08.2020 йилда қарздорга тегишли давлат рақами 25 D 933 FA бўлган “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига олиб борилган.

Шундан сўнг, 18.08.2020 йилда қарздор Н.Қудратовадан 10 млн. 334 минг 400 сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилди ва ижро иши юритуви “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. 

 

Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими