» » Жиззахда осойишталикни ижтимоий тармоқлардаги фитналарга  алмаштирган шахс 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиззахда осойишталикни ижтимоий тармоқлардаги фитналарга  алмаштирган шахс 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Шароф Рашидов туманида 1978 йилда туғилган тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Т.К тинчлик ҳукм суриб турган юртимизга раҳна солмоқчи бўлганларнинг ғояси билан заҳарланди.

Фуқаро Т.К. 2017  йил 16 сентябрь куни ижтимоий тармоқ “Одноклассники.ру” сайтида профиль очиб ҳалқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотлар тарафдорларининг ғоялари таъсири остига тушиб қолди.

У ушбу ёт ғояларга ҳайрихоҳлик билдириб, Ўзбекистон Республикасида амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартириш, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларга, турли сиёсий-ижтимоий ҳолатларга бир томонлама ва ноҳолис ёндашувни келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарғиб қилувчи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йуғрилган видеоматериалларга “класс” босиш йўли билан ўз саҳифасига автоматик тарзда жойлаштириб, профилидаги 58 нафар виртуал дўстлари ва ўзи аъзо бўлган 14 та гуруҳларга улашди.   

Бундан ташқари, Т.К. 2017 йилдан буён «SAMSUNG GALAXY J3» русумли телефон аппаратидан фойдаланиб келганлиги, мазкур телефон орқали ижтимоий тармоқлар  “Viber”, “Faсebook”, “Plus”, “Instagram”, “Imo”, “Ok.ru”, “Messenger” каби мессенжерларидан фойдаланиб келган.

2019 йил 4 февраль куни ИИБ ходимлари у фойдаланиб келган «SAMSUNG GALAXY J3» русумли қўл телефон аппаратини кўздан кечириши давомида телефонда турли тақиқланган материалларнинг электрон шакллари борлиги, телефон аппаратининг “SHAREit” қурилмаси орқали жами 1.29 GB ҳажмдаги экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи файлларни кўчириб тарқатганлиги аниқланган.

Ушбу қилмишлари билан Т.К. Ўзбекистон Республикаси ЖК 159-моддасининг 1-қисми, 2441-моддаси 3-қисмининг “г” бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Жиззах шаҳар суди

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР