Шароф Рашидов туманида 2 та Damas тўқнашди. Машиналардан биридаги йўловчи бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Шароф Рашидов туманида 2 та Damas тўқнашди. Машиналардан биридаги йўловчи бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Жиззах—Фориш—Қизилча автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар қилди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Damas қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган бошқа бир Damas’га урилган.

Оқибатда Ғаллаорол туманида яшовчи 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги машина ичида бўлган 13 ёшли бола оғир аҳволда шифохонанинг жонлатириш бўлимига ётқизилган.

Ургутлик ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Cobalt’ни қувиб ўтмоқчи бўлган ва олдиндаги машина бурилиш сигналини берганидан кейин қарама-қарши йўналиш бўш деб ҳисоблаб, қоидани бузган. Ғаллаороллик ҳайдовчи бошқарувидаги Damas эса ушбу кутилмаган қарорга тайёр бўлмаган.