31-Бутун жаҳон биология олимпиадасида жиззахлик ўқувчи илк бор кумуш медални қўлга киритди

31-Бутун жаҳон биология олимпиадасида жиззахлик ўқувчи илк бор кумуш медални қўлга киритди

31-Бутун жаҳон биология олимпиадасида жиззахлик ўқувчи илк бор кумуш медални қўлга киритди.

Бутун жаҳон биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO) Япония давлати томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 52 та давлатдан 200 нафар иштирокчи қатнашди.

31-Халқаро олимпиадада 4 нафар ўқувчи иштирок этган. Жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг академик лицей 2-босқич ўқувчиси Саида Валижонова нуфузли халқаро олимпиадада муносиб иштирок этди ва терма жамоа тарихида биринчи олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, Бухоро давлат университетининг Қоракўл академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Равшанбек Каримов ва Жиззах давлат педагогика институти Сайилжойи академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Сардор Тожибоевлар кумуш медални қўлга киритишди.

Ҳамшаҳримиз, Жиззах давлат педагогика институти Сайилжойи академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Сардор Тожибоев 2-ўрин кумуш медаль учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (66,9 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (55,75 млн. сўм); пул мукофоти билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорига мувофиқ, Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)да ғолиб бўлган ўқувчилар давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.

Сардор Тожибоевни ва лицей жамоасини бутун жаҳон миқёсидаги тарихий ғалабаси билан табриклаймиз!