Жиззахда тиббиёт ходими калтакланди

Жиззахда тиббиёт ходими калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи фелдшери Э.И. қаттиқ калтакланганига оид хабарлар тарқалди, деб ёзмоқда «Xabar.uz»

Унга кўра, 2020 йилнинг 23 август куни ТТЁ навбатчи фельдшери Э.И. соат 12:06 да тез ёрдам чақирувига боради. Чақирилган хонадондаги беморнинг аҳволи оғирлиги, зудликда касалхонага ётқизиш шартлиги ҳақида огоҳлантиришига қарамай, бемор яқинлари буни рад этади.

Орадан бироз ўтиб, соат 13:45 да яна ўша хонадондан чақириқ бўлади. Чақириққа борганда эса беморда биологик ўлим қайд этилади. Бундан ғазабга минган бемор яқинларидан бири навбатчи фельдшер Э.И.ни ҳали ўрнидан турмасидан орқа томондан унинг бўйин қисмига тепиб йиқитади ва калтаклайди.

Тиббиёт ходими қай даражада жароҳат олгани ҳозирча номаълум. Мазкур хабар тарқалиши ортидан воқеликка ойдинлик киритиш мақсадида «Xabar.uz» Бош прокуратура билан боғланган. Маҳкама матбуот хизмати ҳолат бўйича ўрганиш бошлаб юборилгани, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилишини билдирган.