» » Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги ”Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПФ-5817-сонли фармони бир йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, аҳоли ўртасида  тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан:

Бошқармага жами 317 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан;
171 таси коммунал соҳага, 107 таси савдо ва умумий овқатланиш соҳасига, 3 таси алоқа ва 36 таси реклама сорҳасига тўғри келган. Истеъмолчилар фойдасига 200,0 млн. сўм ҳал қилиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 01-08/748-сонли топшириқ хатига асосан вилоят ҳудудидаги турғун савдо, умумий овқатланиш шахобчалари ва дорихоналарда истеъмолчилар учун маълумотлар пешлавхаси жойлаштириш бўйича огохлантириш хатлари тарқатиш бўйича топшириқ берилган.
Бошқарма томонидан мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жами мавжуд 3807 та турғун савдо, умумий овқатланиш шахобчалари ва дорихоналардан 3097 тасига истеъмолчилар учун маълумотлар пешлавхаси ўрнатиш тўғрисида огохлантириш хати тарқатилган бўлиб, шундан 2463 тасига маълумотлар пешлавхаси жойлаштирилди. Жумладан мавжуд 2875 та турғун савдо шахобчасининг 1747 тасига, 495 та умумий овқатланиш шахобчасининг 344 тасига, 437 та дорихонанинг 372 тасига маълумотлар пешлавхаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2020 йил 9 январдаги №01-08/03-сонли топшириқ хатида вилоят ҳудудидаги барча савдо комплекслари ва бозорларда “Истеъмолчи бурчаги” ўрнатиш бўйича огохлантириш хати тарқатиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят худудидаги мавжуд 28 та бозорлар ва 5 та савдо мажмуаларига  “Истеъмолчи бурчаги” ўрнатиш бўйича огохлантириш хатлари юборилди ва 24 та бозорларга, 5 та савдо мажмуасига истеъмолчилар учун қулай бўлган жойларга “Истеъмолчи бурчаги” жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2020 йил 3 февралдаги №01-08/332-сонли топшириқ хатида вилоят ҳудудидаги барча савдо комплекслари ва дехқон бозорларида “назорат тарозиси” ўрнатиш бўйича огохлантириш хатлари юбориш ва ижроси бўйича доимий назорат ўрнатиш топшириғи берилган. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги16 та дехқон бозорларига ва 2 та савдо мажмуаларига “Назорат тарозиси” ўрнатиш бўйича огохлантириш хатлари юборилди. Натижасида 16 та бозорларга ва 2 та савдо мажмуаларига “Назорат тарозиси” ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2019 йил 5 декабрдаги №02 и/ч-сонли буйруғида аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш бўйича босқичма-босқич семинар тадбирлари ўтказиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 6 декабрдаги №46и/ч-сонли буйруғи имзоланди. Мазкур буйруқнинг 1-иловасига асосан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари талабалари билан, умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан семинарлар ўтказиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Монополияга қарши курашиш бошқармаси,Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, ФЎЎБОФМ вилоят бошқаруви раиси, “Ўзтест” ДУК бошлиқлари, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах вилояти филиали, Жиззах Политехника институти, Жиззах давлат педагогика институти ректорлари томонидан келишилган семинарлар ўтказиш графиги тасдиқланди.  Тасдиқланган графикда семинарлар ўтказиш жойи, вақти белгилаб олинган. Биринчи семинар тасдиқланган график асосида 2020 йил 16 январ куни Жиззах Политехника институтининг мажлислар залида бўлиб ўтди. “Истеъмолчи ҳуқуқларини давлат томонидан химоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари” мавзусида ўтказилган семинарда Жиззах политехника институти талабалари, Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей талабалари тингловчи сифатида иштирок этдилар. Худди шу мавзудаги семинарлар белгиланган график бўйича Жиззах давлат педагогика институти ўқув залида Жиззах давлат педагогика институти талабалари, Жиззах давлат педагогика институти қошидаги “Сайлжойи” академик лицейи талабалари Жиззах енгил саноат касб-хунар коллежи талабалари учун, Жиззах тиббиёт коллежи ўқув залида Жиззах тиббиёт коллежи талабалари, Жиззах педагогика коллежи талабалари, Ш. Рашидов туман сервис ва хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи талабалари учун, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах вилояти филиали ўқув залида Ўзбекистон Миллий университети Жиззах вилояти филиали талабалари, Жиззах юридик коллежи талабалари, Жиззах архитектура ва қурилиш коллежи талабалари учун ўтказилди. Шунингдек тадбирларда Санитар эдипимиялогия осойишталик маркази, “Ўзстандарт” агентлиги ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирларда жами 730 та талабалар тингловчи сифатида иштирок этдилар. 

Тасдиқланган графикка асосан навбатдаги босқичда 2020 йил 15 февралда Жиззах вилояти Бахмал тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 60-сонли ва
30-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан, 21 феврал санасида Жиззах шахар Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли ва 6-сонли умумтаълим мактабларида “Бола саломатлиги соғлом овқатланиш гарови”, “Соғ танда-соғлом ақл” мавзуларидаги семинарлар ўтказилди. Мазкур семинарларда 293 та ўқувчилар ва 19 та ўқитувчилар тингловчи сифатида иштирок этдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш агентлиги директори Э.Хаитметов ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кендаев томонидан 2020 йил 27 февралда хамкорликда имзоланган Қўшма топшириққа асосан жорий йилнинг март ойи давомида республикамизнинг умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш кунига бағишлаб “Сифат танлови-соғлом овқатланиш гарови” мавзусидаги семинарлар ўтказиш белгиланган бўлиб вилоят Халқ таълими бошқармаси билан келишиб олинган график бўйича жорий йилнинг 12 март санасида Жиззах шахар Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли ва 3-сонли умумтаълим мактабларида, 13 март куни 10-сонли ва 20-сонли умумтаълим мактабларида  “Сифат танлови-соғлом овқатланиш гарови” мавзусидаги семинар ўтказилди. Семинарларда умумтаълим мактабларининг 9-11 синф ўқувчиларидан жами 340 та тингловчи, 24 та ўқитувчилар тингловчи сифатида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2020 йил 8 январдаги №01-04/51-сонли топшириқ хатида вилоят ҳудудидаги чакана савдо соҳасида фуқаролар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқлари химояланганлик даражасини бахолаш мақсадида сўровнома ўтказиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудидаги деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари, дўконларда ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровнома аноним тарзда ўтказилган бўлиб жами 205 та респондентлар иштирок этишди. Сўровнома натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар электрон кўринишда 2020 йил 24 январда №02/11-116-сонли хат билан Агентликка тақдим қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш Агентлигининг 2020 йил 11 февралдаги №01-05/424-сонли топшириқ хатида вилоят ҳудудида алоқа хизматлари кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар ўртасида сўров ўтказиш белгиланган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бошқарма ходимлари томонидан истеъмолчиларнинг алоқа сохаси истеъмолчилик ҳуқуқлари химояланганлик даражасини ўрганиш мақсадида 200 та респондент иштирокида аноним тарзда ижтимоий сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар 2020 йил 27 феврал куни №03/11-323-сонли хат билан Агентликка тақдим қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралда “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги104-сонли ва вилоят хокимининг 2020 йил 5 мартда “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 75-сонли қарорлари ижроси ҳамда мазкур қарорнинг 7-бандида белгиланган топшириқ талабларидан келиб чиқиб, барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш белгилаб берилган. Мазкур қарор ижроси юзасидан, Жиззах шаҳар ва туманларида маҳсус ишчи гуруҳлар тузилиб, тегишли тартибда барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижаларига кўра, Жиззах вилоятида жами 230 та ташқи реклама объекти (конструкция) мавжуд бўлиб, шундан 127 та қарор талабларига мос келмайдиган объектлар (конструкция) мавжудлиги аниқланди. Шундан:97 та рекламаконструкциялари қарор талабларига мослаштирилди.

Қолган 30 та ташқи реклама қонструкциялари қарор талабларига мослаштирилмаганлиги сабабли хужжатлари судга тайёрланмоқда.

Лекин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 30 августдаги 702-сонли қарорининг 1-моддасининг 6-хатбошисида кўрсатилганидек, “Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузишни туман (шаҳар) ҳокимликлари амалга оширади, ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) бюджетига ва 10 фоизи “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасига йўналтирилади” деб бўлсада, ҳокимликнинг масъул ходимлари томонидан бугунги кунга қадар (2019-2020 й.) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимлар ундириш бўйича кўпчилик туманларда ҳисоб-рақам очилмаган, шу билан биргаликда реклама берувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар тузилмаган. Натижада, 2019 йил мобайнида умуман шартномалар тузилмаганлиги оқибатида бюджетга тегишли тартибда пул маблағлари туширилиши таъминланмасдан келинмоқда

Шунингдек, мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда вилоятда фаолият кўрсатаётган ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгалари (тадбиркорлар)да юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, жисмоний ва юрик шахслардан келаётган ариза ва мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони (72 222-08-98), e-mail: jz@antimon.gov.uz,  e-xat: jiz.monopoliya@exat.uzwww.antimon.gov.uz доимий равишда ишлаб турибди.

 

Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш Агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси

бошлиғи И.Олтмишев 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР