Жиззах вилоятини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича сессия ўтказилди

Жиззах вилоятини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича сессия ўтказилди

Жиззах вилоятини ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ишларни комплекс ўрганиш бўйича Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилди.

Мазкур ўрганишлар таҳлили, мавжуд муаммолар, уларнинг ечими Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида атрофлича кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган сессияни вилоят ҳокими Эргаш Салиев очиб берди.

Сенаторлар, вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан қарийб бир ҳафта давомида олиб борилган ўрганишларда вилоятда бюджет, иқтисодий ислохотлар, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳа, йўл қурилиши ва транспорт инфратузилмаси, ижтимоий соҳа, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш йўналишларидаги ишлар таҳлилига эътибор қаратилди.

Шаҳар ва туман Кенгашлари билан аудио алоқа шаклида ўтган сессияда ўрганишлар якуни атрофлича муҳокама қилинди.

Бунда  бажарилган ишлар билан бирга, ҳали ечимини кутаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Ишчи гуруҳи ўрганишларида ҳудудлардаги секторлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Сессияда  Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органи фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров сўзга чиқди.

Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш борасида вилоятда бажарилган ишлар бўйича ҳам ахборот эшитилди.

Бундан ташқари йирик инвестиция лойиҳалар ижроси, туризмни ривожлантириш, бандлик, пандемия шароитида умумтаълим мактабларида дарс жараёнларини ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамалар марказида бўлди.

Депутатлар ва фаоллар бу борада ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати