Ғаллаоролда қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

Ғаллаоролда қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

Ёғингарчиликларнинг меъёридан кўп бўлиши дарёлардаги сув ҳажмининг сезиларли ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Бу ўз навбатида сел ва сув тошқинига  олиб келиши мумкин. Табиий офатлар натижасида содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоятида ҳам тегишли амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Дарёлар қирғоқларини, кўприкларни мустаҳкамлаш, муҳофаза зонасида жойлашиб қолган объектларни аниқлаб бартараф этиш, ҳимоя дамбаларининг хавфсизлигини таъминлаш шулар жумласидандир. Таъкидлаш жоиз, айни дамда Ғаллаорол туманидан оқиб ўтувчи дарё, сой ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ғаллаорол туман ҳокимлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарурий муҳандислик ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур тадбирларга жами 25 нафар ишчи-ходим, шунингдек 8 та махсус техникалар жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ғаллаорол туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан ўтказилган сайёр қабулда вилоят ҳокими туманда қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш кераклиги хусусида айтиб ўтганди.

Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати бошлиғи