Электр энергиясини исроф қилмайлик

Электр энергиясини исроф қилмайлик

ФОТО: ehonews.kz

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ва унинг бўлинмалари (ШЭТК, ТЭТКлари, хизмат ва гуруҳлари) барча куч имкониятларини сафарбар этиб аҳолига (ва улгурчи истеъмолчиларга) электр энергиясини етказиб бериш учун соҳада 1500 нафарга яқин ишчи-ходимлар ўз хизмат вазифаларини фидокорона бажариб келмоқдалар.

Шу билан бирга, карантин шароитида аҳолининг аксарият қисми ўз уйларида бўлганликлари сабабли электр энергия истеъмоли сезиларли даражада ошди. Айрим фуқаролар ва улгуржи истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ўғирлик ва ноқонуний мақсадларда, эҳтиёждан ортиқ даражада фойдаланишга йўл қўйилмоқда. Бу эса, карантин шароитида электр энергияси қоидаларига амал қилишда ҳамда электр энергиясини етказиб беришда бир қатор муаммоларга олиб келмоқда.

Жумладан, юртимизда кунларнинг исиб кетиши оқибатида электр энергияси истеъмоли ошиши, хонадонларни совутиш учун фойдаланиш, тармоқларга ноқонуний уланиб турли маиший мақсадларда рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда.

Бунинг оқибатида, вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари, чекка ҳудудларини электр энергияси билан таъминлашда муаммолар юзага келмоқда.

Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва олдини олиш, электр энергиясидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ҳамда исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ва унинг бўлинмалари (ШЭТК, ТЭТКлари, хизмат ва гуруҳлари) билан биргаликда, ҳудудларда доимий равишда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. 

Ҳурматли истеъмолчилар! 

Электр энергиясидан нооқилона, мақсадсиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини гувоҳи бўлганингиз тақдирда, «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Call марказига (1154) хабар беринг. Етказилган зарарлар ҳуқуқбузар шахс ёки хўжалик юритувчи субъект томонидан мажбурий қопланишига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексини 101-моддасига асосан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 ва 10 баробаригача бўлган миқдорда) жарима солинишига сабаб бўлади.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

акциядорлик жамияти Матбуот хизмати