Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳардаги чиқиндилар бўйича ўз муносабатини билдирди

Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳардаги чиқиндилар бўйича ўз муносабатини билдирди

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳри “Олмазор” МФЙ ҳудудидаги 7 қаватли уйлар олдида ноқонуний чиқиндилар ташлаб кетилаётганлиги ва чиқиндилар вақтида олиб кетилмаётганлиги юзасидан мурожаат тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси маъсул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар натижасига кўра шуни маълум қиламизки, ҳақиқатда ҳам ушбу ҳудудда аҳоли томонидан ташланган чиқиндилар йиғилиб қолганлиги, чиқиндиларни белгиланмаган жойга жойлаштирилганлик ҳолатлари ҳам аниқланди. Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли билан "Тоза ҳудуд" ДУК билан шартнома қилинмаганлиги маълум бўлди.

"Олмазор" МФЙ ҳудудида йиғилиб қолган чиқиндилар ва белгиланмаган жойга ташланган чиқиндилар Жиззах вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Жиззах шаҳар инспекцияси инспекторлари ҳамда вилоят "Тоза ҳудуд" ДУК Жиззах шаҳар филиали техникалари, ман ва чакман русумли транспорт воситалари ёрдамида бартараф этилди. Ҳозирда "Тоза ҳудуд" ДУК томонидан ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли билан шартномалар қилинмоқда.

Жиззах вилоят экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter