Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда

Шароф Рашидов туманида «Обод маҳалла» давлат дастури амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш хизмати томонидан жорий йилнинг 9 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани, «Нурафшон» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 10 кВли ҳаво тармоқлари учун 7 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 350 метрга сим тортилди. Маҳалланинг 3 та кўчасига 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда.

Ишлар якунига етгач замонавий СИП русумли изоляцион кабелли ҳаво тармоғини тортиш ишлари амалга оширилади.

 

Бундан ташқари 160 кВАли янги 1 дона трансформатор олиб келинган.

Трансформатор ўрнатилгандан сўнг бу кўчалардаги ёғоч устунли эски ҳаво тармоғидан янги ҳаво тармоғига кучланиш берилади. Бундан 140 тага яқин хонадон бахраманд бўлишади.

 

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

АЖ Матбуот хизмати