» » Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Арнасой тумани ҳокими ўзгарди

Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими ўзгарди. Арнасой туманига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич янги ҳоким сифатида таништирилди.
Бугун 16 сентябрь куни Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич лавозимидан озод этилди.

Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари Умар Сапаевич Исмаилов иштирок этди.
Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич

Алимарданов Хуршид 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
09:07
Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеога расмий муносабат билдирилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР