» » Фориш туманидаги «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўли таъмирланмаяпти деган хабар асоссиздир (видео)

Фориш туманидаги «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобил йўли таъмирланмаяпти деган хабар асоссиздир (видео)

Ижтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалида йўли таъмирланяпти, аслида…. деб номланган хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
4Р42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобиль йўли давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб, унинг 39 километри Фориш тумани ҳудудидан ўтган. Мазкур йўл Жиззах ҳудудий автомобиль йўллардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидадир.
– 2020 йилда давлат аҳамиятидаги 4Р42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобиль йўлининг 5 километрида таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишларини бизнинг жамоамиз олиб бормоқда, – дейди Фориш туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бош муҳандиси Ҳасан Мустафоев. – Бугунги кунга қадар мазкур йўлнинг 3,2 километр қисми тўлиқ таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди ҳамда умумфойдаланишга топширилди. Бу ерда шу кунга қадар 1 миллиард 100 миллион сўмдан зиёд таъмирлаш ишлари олиб борилди. – Йўлнинг яна 1,8 километр қисмида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Йўл четига етарли миқдорда шебен тўкилиб, асфальт қоришма тайёрлашга ҳозирлик кўрилмоқда. Йўлнинг ушбу қисмида асфальт қоришма тайёрлаш учун 150 тонна битум талаб этилади. Айни кунда Жарқўрғондан 150 тонна битум олиш учун шартнома тузганмиз. Яқин уч кун ичида талаб этилган битумни ҳам олиб келамиз. Айни кунда йўл таъмирлаш ишларида 6 та техника воситалари ва 18 нафар ишчиларимиз ишлашяпти.

– Бундан ташқари давлат аҳамиятидаги 4Р42 «Ғаллаорол – Қўйтош – Янгиқишлоқ» автомобиль йўлининг асфальт қопламаси мавжуд бўлган 5 километр қисмида ёғингарчиликлар натижасида ҳосил бўлган чуқурлар асфальт қоплама билан ямалди. Ёғингарчиликлар натижасида ювилиб кетган йўл четлари шебен тўкилиб, текисланди. 1 та сув ўтказгич иншооти қурилди.


Давлат аҳамиятидаги 4Р42 автомобиль йўлининг бир қисмини Совур довони ташкил этади. Йўлнинг довон қисмида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, йўл четларига хавфсизликни таъминлаш учун тўлиқ темир бетон тўсиқлар ўрнатилди. Ушбу йўлда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини сентябрь – октябрь ойларида якунлаймиз.

Фориш тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:36
Инфографика: Жиззах вилояти кўрсаткичлари (2020 йил январь-сентябрь)
16:33
«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида иш жадвали нотўғри тузилгани сабаб ходимлар маоши камайди деган хабар асоссиздир
16:11
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда
16:09
Тергов департаменти: 12 нафар қизни фоҳишаликка мажбурлаган аёл ушланди
16:06
Оғир кунларни бошидан ўтказган туркшунос олим Андрей Кубатин вафот этди
16:04
ИИВ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини огоҳлантирди
16:02
Яна «UzAutoMotors» ҳақида: «тижорат сири»микан ёки «жиноят сири»?
15:38
Жиззах шаҳридаги 29 - меҳрибонлик уйидан видеорепортаж
15:24
Энди суюлтирилган газ баллонлари ҳам онлайн назорат қилинади
12:06
Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
10:42
Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи: Ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлдилар
10:39
Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади
18:28
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар диққатига!
16:19
Жиззахда “Call-center” Халқ банкининг «ташриф қоғози»га айланади
12:11
"Креатив студия" кўрсатуви (4-сони)
11:52
Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР