Жиззахда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Жиззахда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 15-сентябр куни Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази биноси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик комиссияснинг 2020 йил 14-сентябр кунги онлайн тарздаги ўқув машғулотида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Жиззах вилоят “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича “ ҳудудий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш карантин талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда семинар-тренинг шаклида ўтказилди. Тренингда “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низоми ва “Ўзбекистон Республикасида чақалоқ савдосини олдини олиш ва унга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси” лойиҳалари муҳокама қилинди ва таклифлар ўрганилиб чиқилди ҳамда “Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича” Республика кичик комиссиясига берилиши лозим бўлган таклифлар жамланди. 

Тадбирда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси аъзолари ва кичик комиссия котиблари ва давлат ва нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари ҳамда Жиззах шаҳар бош имоми иштирок этди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17-август кунги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, янги қонун таҳрири бўйича одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки ва якуний идентификация ва реинтеграция қилиш жараёнлари ва механизми юзасидан Қонун нормалари ўрганилди. Комиссия аъзолари томонидан мазкур соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларининг амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.