Жиззахдаги перинотал марказда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Жиззахдаги перинотал марказда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2019 йилдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № 5775-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги қабул қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли янги таҳрирдаги Қонуни мазмун моҳияти билан танишиш ҳамда “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси”нинг фаолияти ва “Чақалоқ савдоси”ни олдини олиш бўйича ўтказилиб келинаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида Жиззах вилоят перинотал марказида Жиззах вилоят ИИБ, Жиззах шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлими, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлими, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Жиззах вилоят бўлим ходимлари иштирокида марказ шифокор ва ҳамширалари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда янги таҳрирдаги Қонун ва Фармоннинг моҳияти тушунтирилди ҳамда чақалоқ савдосини олдини олиш бўйича ҳамкорликда иш фаолияти олиб бориш юзасидан ҳамда бу борада жавобгарлик муқаррарлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.