Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади

Жиззах янгиликлари 25-сен, 11:109 User 542 0

Ижтимоий тармоқларда Зафаробод туманида “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар тўлиқ қилинмади” номли хабарлар тарқалди.
Унда “Жиззах вилояти Зафаробод туманидан мурожаат қиляпмиз. Бир йил аввал ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури доирасида ишлар амалга оширилди. Лекин айрим ишлар чала қолиб кетди. Масалан, ҳожатхона ва тандирхоналарга йўлак қилинмаган, ёмғир ёққанда лойдан юриб бўлмай қолади. Болалар майдончаси ҳам чала қолди. Сифатсиз ясалган темир буюмлари мустаҳкам ўрнатилмаган. Болалар билан фалокат рўй бериши мумкин. Мутасаддилардан ишни охирига етказишларини сўраймиз” дейилган.
Аслида вазият таърифланганидек эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда Бўстон МФЙ У.Носир кўчасида жойлашган 1-2-3-кўп қаватли уй-жойларнинг 1687 кв.м том қисми пудратчи “Асрор бобо жавоҳирлари” МЧЖ томонидан таъмирланган бўлиб, 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарори асосида ушбу кўп қаватли уй-жойларнинг фасад ва кириш қисмлари “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК Зафаробод туман филиали томонидан амалга оширилган.

2019 йилда Бўстон МФЙдаги А.Навоий кўчаси 1-уйнинг 607 кв.м том, фасад ва кириш қисмлари “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси Зафаробод филиали томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2922-сонли қарори асосида пудратчи “Максимиляно” МЧЖ томонидан ушбу кўп қаватли уй-жойларда 736 кв.м йўлакларига (тротуар) бетон қопламаси қопланди. Жумладан Бўстон МФЙ У.Носир кўчасидаги 1-2-3-кўп қаватли уй-жойларга хар бир уй-жой учун 184 кв.м дан 552 кв.м, Бўстон МФЙ А.Навоий кўчасидаги 1-кўп қаватли уй-жой учун 184 кв.м бетон қоплама қопланган.
Ҳожатхона ва тандирхоналарга йўлаклар ва бошқа тугалланмай қолган ишлар эса пандемия шароитида маҳаллий бюджетда маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Келгусида маҳаллий бюджетдан ортдирилган маблағлар ҳисобига камчиликлар бартараф этилиши кўзда тутилган. Ҳеч бир камчилик бартараф этилмай қолмайди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?