Жиззахда фаолият юритаётган маданият муассасалари сони қанча?

Жиззахда фаолият юритаётган маданият муассасалари сони қанча?

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра 2019 йил якуни бўйича вилоятимизда 5 та музей, 2 та театр, 20 та кутубхона ва 5 та истироҳат боғлари фаолият юритган.

2019 йилда музейларга жами 35,5 минг киши ташриф буюрган. Театрларда эса 430 та спектакллар намойиш этилиб, томошабинлар сони 84,7 минг кишини ташкил этган.

Вилоятдаги 20 та кутубхона  муассасаларининг 14 таси ахборот-кутубхона марказлари, 4 таси таълим  муассасалари  ахборот-ресурс  марказлари, 1 таси  кўзи ожизлар учун кутубхона ва 1 таси бошқа кутубхоналарни ташкил этди.

Маданият ва истироҳат боғлари сони  5 тани ташкил этиб, Жиззах шаҳрида   2 та, Зомин туманида 1 та, Мирзачўл туманида 1 та, Фориш тумани 1 та. Улар  55,3 гектар майдонни эгалайди. 2019 йилда жами қатновлар сони 281,5 минг кишини ташкил этиб, улардан 227,3 минг нафари болалар томонидан амалга оширилган.

Вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати