«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали: Ижтимоий тармоқда тарқалган “Раҳбарнинг ўз маҳалладошларини масъул вазифаларга қўйган” деган хабар асоссиздир

«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали: Ижтимоий тармоқда тарқалган “Раҳбарнинг ўз маҳалладошларини масъул вазифаларга қўйган” деган хабар асоссиздир

Ижтимоий тармоқларда тарқалган: “Раҳбарнинг ўз маҳалладошларини масъул вазифаларга қўйиши қонунчиликка тўғри келадими?” “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалида ишлайман. Филиалда таниш-билишчилик авж олган. 300 дан ортиқ одам ишласа, уларнинг ярми Шароф Рашидов тумани Олмачи маҳалласидан. Чунки 2000 йилдан бери филиални ушбу маҳалла вакиллари бошқариб келади. 2014 йилдан буён филиалга раҳбарлик қилиб келаётган бошлиқ ҳам олмачилик. Раҳбарларнинг ўз маҳалладошларини ишга олиши, масъул вазифаларга қўйиши қонунчиликка тўғри келадими?” деган хабарлар юзасидан «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали қуйидагиларни маълум қилади.

«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида штат жадваллари бўйича 2020 йилнинг октябрь холатига кўра 328 та ходим фаолият кўрсатиб келмоқда, уларнинг 23 нафари бошқарув ходимлари ҳисобланади.

Ходимларнинг 19 фоизи Ш.Рашидов тумани Олмачи қишлоғи ва унга туташ бўлган қишлоқларда истиқомат қилади. Демак агар хабарга ишонадиган бўлсак 300 дан зиёд одам ишлайдиган корхонада ярим ишчи бу камида 50 фоиз деганидир.

Энди бевосита раҳбарларга келадиган бўлсак, «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида 2005 йилдан 2012 йилгача Эргашев Баҳодир (Ш.Рашидов тумани, Олмачи қишлоғи), 2012 йилдан 2015 йилгача Пайзуллаев Ирисмат Хайитбоевич (Жиззах шаҳар, Заргарлик маҳалласи) филиал директори лавозимида фаолият юритган ва 2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар ушбу вазифани Бобомуратов Мурод (Ш.Рашидов тумани Олмачи қишлоғи) бажариб келмоқда.

Юқоридаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 79-моддаси – Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш. Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқалар), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсиниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Шу боис, «Ўзбектелеком» АК Жиззах филиалида МКнинг 7-моддаси талабларига зид равишда ишга қабул қилинганлар бор ёки йўқлиги юзасидан тегишли тартибда масъул бўлган давлат ташкилотлари қонун талаблари асосида текшириш олиб боришлари мумкин.

«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали аҳолини ижтимоий тармоқлада бу каби муаллифи йўқ асосланмаган аноним хабарларга ишонмасликни сўрайди.

«Ўзбектелеком» АК Жиззах филиали