» » Зарбдор туман ДСИ янги биноси фойдаланишга топширилди

Зарбдор туман ДСИ янги биноси фойдаланишга топширилди

Зарбдор туманида ҳам Давлат солиқ инспекцияси биносининг фойдаланишга топширилиши туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Кеча туман фаоллари иштирокида инспекция биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги бино, янги шароитлар иш унумдорлигини ошириш, айниқса, бюджет даромадларини таъминловчи солиқ тизими ишини самарали ташкил этишда катта ҳамиятга эга. Зарбдор туман Давлат солиқ инспекцияси ҳам солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида туман марказининг қулай қисмида қад ростлади.

“Евроспортстрой” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилган мазкур бино қурилиши учун 4 млрд. сўмдан ошиқ маблағ сарфланди. Бинони қуриш ва жиҳозлашда замонавий талабларга ҳамда “Солиқ тўловчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилининг амалдаги ифодаси акс этишига эътибор қаратилди.

Зарбдор туманига хос бўлган прогноз кўрсаткичлари йил бошидан буён режага нисбатан ошириб бажарилмоқда. 3-чорак мобайнида бюджетга жами тушум 14 116,6 млн. сўм (116%) ни ташкил этган. Йил бошидан буён 43 377,1 млн. сўм тушум ўрнига 47 489,1 млн. сўм (109%) тушум таъминланди.

Натижада ДСИ жамоаси рағбатлантиришга муносиб деб топилди ҳамда 2020 йил 9 ойлик якунига кўра, Зарбдор туман Давлат солиқ инспекциясига хизмат автомобили топширилди. Шунингдек, Арнасой, Ғаллаорол, Пахтакор, Янгиобод ва Жиззах шаҳар ДСИ ларга ҳам “Nexia-3” хизмат автомобиллари топширилди.

Айни кунда Шароф Рашидов, Зафаробод ва Янгиобод ДСИлари учун янги бино қурилиши ва жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур биноларнинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

 

 

 

Маълумот учун: 2019 йилда Дўстлик ва Ғаллаорол туман ДСИларининг янги маъмурий бинолари фойдаланишга топширилган.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР