Шариллоқдаги ҳаво тармоқларини қуриш 2021 йил дастурига киритилди

Шариллоқдаги ҳаво тармоқларини қуриш 2021 йил дастурига киритилди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия»сида Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Шариллоқ маҳалласида ичимлик суви ва электрсимёғочлар муаммоси борлиги танқид қилинган.
Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди.
Ш.Рашидов тумани, Шариллоқ МФЙ (ПМК-2), Чорвадор кўчасидаги 309-250 кВАнинг юкламасини енгиллаштириш учун қўшимча 1 дона 250 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ва ўрнатиладиган трансформатор пунктига 1,4 км 10 кВ - 0,4 кВли ҳаво тармоқларини қуриш 2021 йил дастурига киритилди. Ушбу ишлар келгуси йилнинг III- чорагида амалга оширилади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида ижтимоий тармоқларда Арнасой тумани, «Чўлқувар» МФЙ ҳудудидаги аҳоли томонидан симёғочларни алмаштириш юзасидан мурожаат эълон қилинган.
Мурожаат бўйича Арнасой туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 8 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 0,4 км ҳаво тармоқлари қуриш ишлари амалга оширилган ҳамда аҳоли хонадонлари тармоққа улаб берилган. Бу билан хонадон истеъмолчиларига сифатли электр энергияси етказиб берилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати