Жиззахда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Жиззахда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Бугун Жиззах шаҳрида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда вилоятдаги тиббиётнинг турли йўналишларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ва соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанада йиғилган тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Давлат раҳбари ташаббуси билан соҳага тааллуқли қатор фармон ва қарорлар туфайли яхлит соғлиқни сақлаш тизими ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилди. Халқимизни рози қилиш мақсадида бирламчи тиббиёт тизими фаолиятини тубдан яхшилаш, дори-дармон таъминоти, ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларини йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб муҳим вазифалар амалга оширилди.

Тантанали тадбирда тиббиёт ходимларининг машаққатли ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли меҳнати эътироф этилди.

Тизимда намунали фаолият билан бошқаларга ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ шифокорлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати