Жиззахда 2 та Howo ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ўзаро ҳазиллашиши оқибатида машиналар бир-бири билан тўқнашди

Жиззахда 2 та Howo ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ўзаро ҳазиллашиши оқибатида машиналар бир-бири билан тўқнашди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи Жиззах–Зафаробод 4-М-36 автомобиль йўлининг 7-километрида иккита Howo юк автомобиллари тўқнашуви содир бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очиловнинг маълум қилишича, бирламчи маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ содир бўлишининг асосий сабаби иккала ҳайдовчининг бир маҳаллада яшаши ва ўзаро таниш сифатида ҳазиллашгани бўлиши мумкин. Беозор бошланган ҳазил оқибатида юк ортилган машиналар бошқаруви издан чиққан ва икки Howo бир-бирига урилган.

Машиналардан бири ичида кетаётган йўловчининг сўзларига кўра, икки юк автомобили тўғрима-тўғри келган, кейин бошқарув йўқотилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Бошқарма эълон қилган видеотасвирларда машина салонида тиқилиб қолган ҳайдовчиларнинг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қутқариб олинаётгани акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ЙҲХББ хабарида.