"Жиззах вилояти флораси" китоби инглиз тилида нашр этилди

"Жиззах вилояти флораси" китоби инглиз тилида нашр этилди

Жорий йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти Хитой Фанлар академиясининг Кунминг ботаника институти билан биргаликда "Жиззах вилояти флораси" (523 бет, инглиз тилида) китобини чоп этди.

Мазкур нашрга Жиззах вилоятининг табиий флораси ҳақидаги маълумотлар киритилган бўлиб, унда 613 авлод ва 105 туркумга мансуб 1964 тур, ландшафтларнинг фотосуратлари ва 400 дан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Китобга Ботаника институти директори, академик Комилжон Тожибоев ва Ноёб ўсимлик турларини инвентаризация ва мониторинг қилиш лабораторияси мудири Наталья Бешко муаллифлик қилган. Рисолага кириш сўзини Ўзбекистон ФА президенти, академик Бекзод Йўлдошев ёзган.