ВЭБ томонидан Шароф Рашидов туманидаги Агрологистика комплекси учун ажратилган маблағнинг дастлабки қисми молиялаштирилди

ВЭБ томонидан Шароф Рашидов туманидаги Агрологистика комплекси учун ажратилган маблағнинг дастлабки қисми молиялаштирилди

BMB Trade Group ва Россиянинг “Национальная Резервная Корпорация” ўртасида тузилган шартнома асосида Шароф Рашидов туманида замонавий Агрологистика комплекси барпо этиш мақсадида “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

Мазкур комплекс мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, сақлаш, божхона ва санитар ҳужжатларини расмийлаштириш, транспорт ва логистика хизматини кўрсатиш ҳамда Россияга тўғридан-тўғри экспортини йўлга қўйишга хизмат қилади. Шунингдек, мазкур мажмуа таркибида Россельхознадзорнинг аккредитациядан ўтказилган лабараторияси жойлашади ва бу ерда бевосита гигиеник сертификат  берилади.

Қайд этиб ўтиш жоизки, жами уч босқичдан иборат бўлган мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасида тузилган ҳукуматлараро келишув асосида амалга оширилмоқда.

Эътиборлиси, жорий йилнинг 15 декабрь куни ВЭБ томонидан ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун ажратилган маблағнинг дастлабки қисми молиялаштириш учун йўналтирилди.

Мухтасар айтганда, икки томонлама ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

BMB Trade Group Ахборот хизмати