» » 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган мурожаатномасини бошқа тенгдошларим сингари мен ҳам ўзгача ғурур ва ифтихор билан тингладим. 

Аввалгиларини такрорламас, 40 дан ортиқ соҳаларни ўзида қамраб олган ушбу мурожаатнома, яна бир бор ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасида эканлигини билдирди. Янги 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинганлиги ва мурожаатномада Президентимиз томонидан ушбу йилда том маънода дастуриламал қилиб илгари сурилган ташаббуслар, айниқса, биз ёшларни янада масъулиятли бўлишга ундамоқда.
Жумладан, давлатимиз раҳбари мурожаатномада ёшларнинг иқтидори ва салоҳиятини тўғри йўналтиришга қаратилган тизим яратилиши, юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлаши, шунингдек, кейинги йилдан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, айниқса мамлакатимиз тарихида илк бор эҳтиёжманд оилаларнинг мингга яқин ўғил-қизлари олий ўқув юртларига алоҳида давлат грантлари асасида қабул қилинганлиги ёшларимизнинг билим олиши, таълим тарбияси ва эртанги кунига қаратилган аниқ мақсад кўзланганлигини таъкидлаб ўтди.
Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади, албатта. Шунинг учун ҳам биз ёшлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллашимиз лозим.
Мурожаатномада билдирилган ташаббусларнинг барчаси айнан келажак авлод эгаларига қаратилганлиги, ёшлардан катта масъулият талаб этади. Чунки, қаратилаётган эътибор ва берилаётган имконияга ёшларимизнинг муносабати, дахлдорлик туйғуси бўлиши ва албатта, масъулиятли йилда ёшлар барча соҳаларда юрт равнақи йўлида ўзининг ҳиссасини қўшадиган даражада ютуқ ва муваффаққиятлар билан жавоб қайтариши лозим.
Ишонаманки, биз ёшлар яратилаётган чексиз имкониятлар даврида, Янги Ўзбекистоннинг бахтли фарзандлари сифатида бутун имконият ва салоҳиятимизни аямасдан, ташаббус ва янги ғояларни илгари сурган ҳолда, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улкан мақсад сари бошланган ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, икки карра шижоат ва ғайрат билан олдимизга қўйган мақсад ва марраларни эгаллаймиз. Бу йўлда давлатимиз раҳбарининг юксак эътибор ва ишончи биз ёшларга мустаҳкам таянч ва суянч вазифасини ўтайди.

Умида БЎРАНОВА,
Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:26
Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?
17:54
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси тизимидаги ёшларнинг муаммолари ўрганилди (видео)
17:49
Гандболчи ёшлар 4-сектор раҳбари соврини учун беллашдилар
17:23
BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди (Фото)
17:05
Жиззахда 6000 дан ошиқ яширилган иш ўринлари ошкор бўлди
16:15
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори кўпчилик томонидан тушаётган саволга жавоб берди (видео)
14:51
Зоминда "Обод қишлоқ" дастури доирасида қандай ишлар амалга оширилди?
13:11
4-сектор сайёр қабул: мурожаатлар ечими биргаликда изланди
10:57
Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази фуқаролар дуч келаётган муаммоларни аниқлади. Улардан бири - ЭРИ калитини олиш
10:54
2021 йилнинг биринчи чорагидаги Жиззах вилоятининг статистик кўрсатгичлари маълум қилинди (видео)
09:33
Одил Аҳмедов терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш ўйинларига қадар тиклана оладими?
09:31
Озодбек Назарбеков вазирликдан бўшаганидан сўнг нима иш қилишини айтди
09:30
Уйини ўғри уриб кетди деб ўйлаган аёлнинг хонадонини аслида ити вайрон қилгани маълум бўлди
09:29
Отабек Сатторий 6 йил-у 6 ой муддатга «кесилди»
09:28
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити куни белгиланди
09:27
Одамзод яна бир қонхўр қотилдан қутулди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР