Жиззахнинг диққатга сазовор жойлари (Вилоят театри)

Жиззахнинг диққатга сазовор жойлари (Вилоят театри)

Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри — Ўзбекистондаги театрлардан бири. Тарихи асосан 1921 й. дан бошланади. Дастлаб ҳаваскорлик драма тўгараги асосида сайёр театр группаси ташкил қилинган. 1927 й. сиёсий-оқартув бўлими ихтиёрига олиниб, «Кўк кўйлак» агиттеатри номи берилди. А. Аҳмедов, Б. Ойматов, С. Қосимов, А. Абдураззоқов, О. Шерназаров, Т. Шарипов, Ю. Иўлдошев, П. Носиров, И. Каримов, С. Холдоров, М. Саъдуллаева, А. Йўлдошева, X. Усмонова, И. Ҳақбердиева кабилар театрнинг дастлабки ижодкорларидир. «Ҳалима» (реж. П. Носиров) театрда саҳналаштирилган илк спектаклдир. Кейинроқ «Аршин мололон» (У. Ҳожибеков), «Бухоро жаллодлари» (С. Айний), «Туxматчилар жазоси» (Ҳамза), «Лолахон» (К. Яшин) каби спектакллар қўйилди. 1932 й. «Кўк кўйлак» агиттеатри Самарқанд колхоз-совхоз театрига айлантирилди. С. Жўрабоев бадиий раҳбар этиб тайинланди. Театр репертуаридан «Пахта шумғиялари» (У. Исмоилов), «Гулсара» (К. Яшин, М. Мухамедов пьесаси, Т. Жалилов мусиқаси), «Уйғониш» (Н. Сафаров), «Маликаи Турандот» (К. Гоцци) ва б. спектакллар ўрин олди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида театр давр руҳига мослаб «Даврон ота» (К. Яшин, С. Абдулла; Т. Содиқов, А. Козловский мусиқаси), «Фронт» (А. Корнейчук), «Қурбон Умаров» (С. Абдулла, А. Чустий; Т. Жалилов мусиқаси), «Ўлим босқинчиларга» (К. Яшин) сингари асарларни саҳнага қўйди.

Урушдан кейин театр репертуари мазмунан бойиди, театр саҳнасидан асосан қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, тенгсизлик мавзуи, янги ерлар очишдаги қаҳрамонликлар, ватанпарварлик руҳидаги спектакллар ўрин олди. «Бой ила хизматчи», «Холисхон» (Ҳамза), «Нурхон» (К. Яшин), «Шоҳи сўзана» (А. Қаҳҳор), «Далада байрам» (Ш. Саъдулла) ва б. шулар жумласидан. 1957 й. колхозсовхоз театрларининг бирлашиши муносабати билан Жиззах колхоз-совхоз театри группаси аъзолари Самарқанд ва Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрлари ихтиёрига ўтказилади. Актёрларнинг бир қисми Жиззахда қолиб, С. Холдоров ва X. Тошпўлатов раҳбарлигида Н. Азимов, М. Раҳматова, С. Жўраев, Р. Сатторовалар б-н бирга драма тўгараги ташкил этишди. «Заҳарли ҳаёт», «Туҳматчилар жазоси» (Ҳамза), «Шоҳи сўзана» (А. Каҳҳор) каби спектаклларни саҳналаштирдилар. 1960 й. да «халқ театри» унвонига сазовор бўлди. 1964 й. янги Сирдарё вилояти ташкил этилиши муносабати билан мазкур халқ театри ўзагида Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ташкил қилинди. Юнус Хўжаев бош реж., А. Шодмонқулов бош рассом этиб тайинланди. Жиззахда фаолият кўрсатаётган халқ театри артистлари ҳам театрга келиб қўшилди. «Жон қизлар» (К. Шанғитбоев, К. Бойсеитов; А. Муҳамедов мусиқаси) спектакли билан ўз фаолиятини бошлади. «Тошболта ошиқ» (Ҳ. Ғулом; М. Левиев мусиқаси), «Аяжонларим» (А. Қаҳҳoр), «Парвона» (Уйғун), «Ёшликда берган кўнгил» (3. Фатхуллин; Д. Зокиров мусиқаси), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид; Т. Содиqoв, Р. Глиэр мусиқаси), «Алпомиш» (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г. Собитов мусиқаси), «Алишер Навоий» (Уйғун, И. Султон), «Алдар куса» (Ш. Ҳусаинов), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Зўраки табиб» (Ж. Мольер) ва б. пьесалар саҳналаштирилди. 1974 й. Жиззах вилояти ташкил этилиши муносабати билан Сирдарё театри Жиззах вилоят мусиқали драма театрига айлантирилиб, 1988 й. да Ю. Ражабий номи берилди. F. Ҳамидуллаев, кейинчалик F. Искандаров бош реж., С. Нажафов бош рассом, А. Абдураҳимов бош дирижёр, Д. Каримов бош балетмейстер қилиб тайинланди. Шу вақтларда театр камолот сари юксалиб борди. Шунингдек, актёрлардан Ҳ. Амирқулов, Ғ. Ҳасанов, М. Раҳматова, А. Ғафуров ва б. саҳна образларини яратишда етакчилик қилдилар. Театр репертуари «Олтин девор» (Э. Воҳидов), «Холисхон» (Ҳамза), «Аслзода келин» (М. Шамхалов), «Келинлар қўзғолони» (С. Аҳмад), «Қорақум фожиаси» (У. Бадиқов), «Хонума хоним» (А. Цагарели), «Монсерро» (Э. Роблес), «Гули сиёҳ» (С. Жамол) ва б. спектакллар билан бойиди.

Театрда турли йилларда А. Жўраев, Б. Назаров каби реж. лар, Г. Визель, В. Рифтин, М. Мусаев каби рассомлар, Ҳ. Азимова, Т. Содиқов, X. Бекжонов сингари актёрлар ижод қилганлар.

Театрнинг етакчи актёрлари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — Г. Оринова, О. Эштўхтарова, А. Лапасов, F. Йўлдошев; артистлар А. Норматов, Ж. Деҳқонова ва б. Бош реж. — Ғофир Ҳамидуллаев (1999 й. дан). 1980 й. театр жамоаси 700 ўринли янги бинога кўчиб ўтди.

Манба