РШТЁИМнинг Жиззах филиалига директор тайинланди

РШТЁИМнинг Жиззах филиалига директор тайинланди

Норқўзиев Фарҳод Норпўлатович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли  мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2011 – 2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017 – 2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз,  16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланган эди.