“Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик танловининг 2020 йил якуни бўйича вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

“Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик танловининг 2020 йил якуни бўйича вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик танловининг 2020 йил якуни бўйича вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ва маданий хаётимизга тадбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода 2020 йил 27 июль кунидаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички Ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Уй-жой камунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ва Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази ташкилотлар ҳамкорлигида қўшма қарор имзоланган.

Мазкур қўшма қарорга асосан юқоридаги ҳар бир ташкилот ҳамкорлигида 23 та номинация бўйича ҳар бир соҳадан бир нафардан энг фидойи ҳодимлар, Президентимиз сўзлари билан айтганда, бевосита пастки тизимда маҳаллада ўз касбини фидойисига айданган ходимлар тақдирланди.

Тадбирни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев таътилда бўлгани боис, вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажариб турган вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдували Мустанов очиб берди.

Шундан сўнг, танловнинг бадиий қисмлари бошланиб, йиғилганларга шеърлар ва тарихий манологлар ўқилди ва  барча номинациялар бўйича ғолиблар бирин кетин эълон қилиниб, тақдирландилар.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова бугунги тадбирнинг мазмунли ва ажойиб ўтишида кўмаклашган барча ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик билдирган бўлса, энг фидоий сектор раҳбари” номинацияси ғолиби Бахмал тумани ҳокими Муса Анорбоев, бундай эътирофдан мамнун эканлиги, келгусида вилоятда фаолият юритаётган бу каби тадбирлар ҳар соҳани рағбатлантириш уларга бўлган эътиборнинг бир кўриниши эканлигини айтиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Ғолиблар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.