» » Жиззахда мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлиги аниқланди

Жиззахда мактаб ўқувчиси ҳомиладор эканлиги аниқланди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бири А.Алиева (исм-шарифлари ўзгартирилган) Дўстлик туман тиббиёт бирлашмасида 2020 йил январь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унда ҳомиладорлик аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Жиззах вилояти прокуратураси хабар бермоқда. 

Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Дўстлик туман прокуратураси томонидан Алиеванинг хомиладорлиги ҳолати юзасидан ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, туман Халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан 14-умумтаълим мактабининг 4 нафар мансабдор шахсларига интизомий жазо қўлланилган.

Шу билан бирга, вояга етмаган Алиева ва Одиловларнинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Ҳозирда видеомурожаатда қайд этилган фуқаро З.Д.га ХТБ мудири маблағ таклиф қилганлиги ҳолати юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
11:26
Facebook’дан ўғирланган маълумотлар орасида сизнинг телефон рақамингиз ҳам борми: буни қандай текшириб кўриш мумкин?
11:23
Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР