Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.

Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда 22 нафар фуқаронинг соғлиғи ва қишлоқда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича муаммо ва таклифлари қабул қилинди.
Ўн нафар фуқарога бепул даволаниш учун вилоят даволаш профилактика муассасаларига йўлланмалар тақдим этилди.
Шу куни вилоят ва туман марказидан борган шифокорлар Ухум оилавий поликлиникасида ҳудуд аҳолиси учун тиббий кўрик ўтказдилар.
Саломатлик тадбирида нафақат ухумликликлар, балки Ухум оилавий поликлиникаси хизмат кўрсатувчи бошқа қўшни қишлоқлар аҳолиси ҳам тиббий кўрикдан ўтиш ва саломатликларини тиклаш учун малакали шифокорлар маслаҳатларини олиш имкониятига эга бўлдилар.

– Бугун шифокорларимиз томонидан 100 нафардан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдик. Жорий йил ҳисобида Ухумда иккинчи марта шундай тиббий кўрик ўтказаяпмиз. Тиббий кўрик – инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказилади. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.

Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал, дейди халқимиз. Шу боис ҳар бир учрашувда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасида ҳам тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Тўғриси ушбу ҳудуд аҳолисининг тиббий маданияти анча ошган.
Бугун бошқармамиз бошлиғи Озода Махмудова шахсан келиб, одамлар билан учрашиб, уларнинг дарду ҳасратларини тингладилар. Халқнинг тиббиёт ходимлари хизматларидан розилигини ўргандилар. – деди Фориш туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Адиба Жабборова.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи Озода Махмудова ва вилоят тиббий ижтимоий хизматлар бўлими бошлиғи Дилбар Пардаева ҳамроҳлигида махсус гуруҳ ногирон ва кексаларнинг хонадонларига бориб, уларни тиббий кўрикдан ўтказди, эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачаси, қўлтиқ таёқлар ва дори-дармонлар берилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.