Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади

Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ишчи сафари пайтида ўтказган учрашувларида Ўзбекистон флораси доривор гиёҳларга бой эканини, хусусан, халқимиз табобатида қадим даврлардан заьфарондан кенг фойдаланиб келинганини таъкидлаган эдилар.
Мамлакатимизда дори воситаларини ишлаб чиқаришда шифобахш заъфарон муҳим хомашё манбаи бўлиб хизмат қилишини қайд этиб, соҳа мутахассисларига бундай ўсимликлар турини кўпайтириш ва плантацияларни кенгайтириш бўйича тавсиялар берилганди.
26 февраль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда республикада хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ва психологик ёрдам қамровини кенгайтириш чора тадбирлари муҳокама қилинди.

Президентимиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида BMB Trade Group компанияси томонидан Жиззах вилояти Бахмал туманида амалга оширилаётган заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаси ҳақида алоҳида тўхталиб, бу лойиҳа асносида заъфарон тугунак пиёзбошларини экиш, парваришлаш, йиғиб олиш ва қадоқлаш жараёнида туманнинг 8000 дан зиёд хотин-қизлари мавсумий иш билан таъминганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Давлатимиз раҳбари айни пайтда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласини ўта муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни санаб ўтди. Айнан шу йўналишлардан бири сифатида республика миқёсида заъфарон етиштириш бўйича лойиҳасини кенг қулоч ёйдириш таклифи илгари сурилди.
Юртбошимизнинг бу таклифига кўра республикамизнинг Зомин, Бўстонлиқ, Ургут, Китоб, Шахрисабз ва Чортоқ каби тоғолди туманларининг ҳар бирида 50 гектардан заъфарон плантацияларини барпо этиш вазифаси қўйилди. Мазкур лойиҳани амалга оширилган тақдирда олис қишлоқлардаги 50 мингдан ортиқ хотин-қизлар мавсумий иш билан таъминланиши билан бир қаторда юқори қиймат солиғига эга экспортбоп махсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, бу эса ўз навбатида аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга хизмат қилади.
Бу эса ВМВ Trade Group компанияси фаолиятига берилаётган юксак эътироф бўлиши билан бир қаторда, катта масъулиятни ҳам юкламоқда. Бу ишончни оқлаш учун компания ўз олдига янада юксак марраларни қўйиши ва уларни бажариш учун янада уюшқоқлик, изланувчанлик ва шижоат билан ишлаши зарур бўлади.