Дўстлик туманида телеграмдаги ёзишмалар қотилликка сабаб бўлди

Дўстлик туманида телеграмдаги ёзишмалар қотилликка сабаб бўлди

Дўстлик туманидаги умумтаълим мактабида директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган 35 ёшли Ҳ.М. жорий йилнинг 31 март куни вақтинчалик ижарада яшаб келаётган хонадонда турмуш ўртоғининг жонига қасд қилади.

Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Kun.uz’га маълум қилинишича, мазкур ҳолатга Ҳ.М.нинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.М.нинг телеграмдаги ёзишмаларини ўқиб қолиши ва ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб бўлади. Жанжал оқибатида Ҳ.М. ўткир тиғли ошхона пичоғи билан М.М.нинг чап бўйин соҳасига икки маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, М.М.нинг ўлимига «бўйин соҳасида санчилиб-кесилган тан жароҳатидан кўп қон кетиши» сабаб бўлганлиги кўрсатилган. Ҳозирда Ҳ.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.