Sangzor.uz / Эртасини ўйлаган мамлакат ёшларни эътиборсиз қолдирмайди

Эртасини ўйлаган мамлакат ёшларни эътиборсиз қолдирмайди

"Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида маҳаллаларда тарғибот тадбирлари Жиззах давлат педагогика институти ректори Ш.Шариповнинг ташаббуси билан Ш.Рашидов тумани "БОБУР" МФЙ ҳудудида Хайрия тадбири ташкил этилди.

Кун давомида магистратура бўлимининг профессор ўқитувчилари ҳамда магистр талабалари маҳалла ҳудудида жойлашган 35-мактабнинг ўқувчилари ва уюшмаган ёшларга информатик, ўзбек тили ҳамда ингилиз тили фанларидан маҳорат дарслари ўтилди.

Шунингдек, “Аёллар ва ёшлар” дафтари рўйхатидаги ва уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақасининг футбол, шашка, стол тенниси турларидан спорт ўйинлари ташкил этилди.

Ушбу мусабоқада фаол иштирок этган жамаоларга эсталик совғалари топширилди. Тадбир якунида 200 нафар маҳалла аҳлига ифторлик хайрия оши ташкил этилди.

Маҳаллада имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга 10 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

скачать dle 12.0
26-04-2021, 11:51
Ортга қайтиш