DataLife Engine > Жиззах янгиликлари > Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари-вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб, Рахмонқулов Синдор Султонович тайинланди. 

Синдор Рахмонқулов 1983 йилда Сирдарё вилояти, Боёвут туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти (кундузги) ва 2009 йилда Тошкент молия институти (сиртқи) бўлимларини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги юриспруденция ва банк иши.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилдан ХОАТБ “Капиталбанк” чакана бизнес департаментининг “Аския” мини банки мутахассислигидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар 2020-2021 йиллар мобайнида Жиззах вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди. 

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги 190-к сонли қарорига асосан Синдор Рахмонқулов янги лавозига тайинланди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0



Вернуться назад