Жиззах IT Park филиали директори тайинланди

Жиззах IT Park филиали директори тайинланди

2020 йилнинг 11 ноябрь куни Жиззах шаҳрида IT Park филиалининг очилганлиги ҳақида маълумот бергандик. Бу режалаштирилган 14 та филиалнинг тўртинчиси ҳисобланади.
Мазкур IT Park филиалига Мухитдинова Назира Батирхановна директор этиб тайинланди.
Назира Мухитдинова 1986 йилда Жиззах шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2007 йилда Жиззах давлат педагогика институти ва 2009 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги инглиз тили.
Фаолиятини 2003 йилда Зафаробод масъулияти чекланган жамияти иш юритувчисидан бошлаган бўлса Жиззах IT Park минтақавий филиали директори этиб тайинлангунга қадар Жиззах давлат педагогика институти инглиз тили назарияси ва ўқитиш методикаси кафедраси (PhD) катта ўқитувчиси ва “BEST” инновацион таълим маркази директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати