Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан самимий мулоқоти ўтказилди

Жиззахда раҳбарларнинг ёшлар билан самимий мулоқоти ўтказилди

Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғида 300 дан ошиқ ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Жайрам Партасарти иштирок этди.

Мулоқот жараёнида 20 дан ошиқ ёшларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди, ғояларни ривожлантириш бўйича йўналишлар берилди, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган муаммоларга ечим берилди.

Таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича масъул шахсларга топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати