Жиззахда коронавирусдан қанча бемор даволанаётгани маълум қилинди (видео)

Жиззахда коронавирусдан қанча бемор даволанаётгани маълум қилинди (видео)

Жиззах вилояти аҳолиси ўртасида бугунги кунда жами 289 нафар беморлар коронавирус инфекциясига чалиниб даволанишмоқда, уларнинг 159 нафари стационар шароитида, 130 нафари уй шароитида тиббий назоратга олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муҳитдинова Миннигул маълумот берди.

             

Шуни таъкидлаш жойизки беморларнинг асосий қисмида касаллик енгил кечмоқда. Хозирги пайтдаги эпидемиологик вазиятнинг фарқи шундан иборатки, касалликнинг юқувчанлиги юқори бўлиб асосан оилада, иш жойида ва жамоат жойларда юқиши кузатилмоқда.

Ушбу вазиятнинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бу фуқаролар томонидан карантин чораларига риоя этилмаётганлигидир.

Юқоридаги вазиятни инобатга олиб вилоят санитария-эпидемиология хизмати томонидан касалликни эрта аниқлаб аълоҳидалаш мақсадида охирги йилда 10 та замонавий ПЗР аппаратлари билан таъминланган бўлиб, ҳозирги кунда  вилоят, Зомин, Дўстлик, Ш.Рашидов ва  Янгиобод туманларида лабораториялар фаолият кўрсатишмоқда, Ғаллаорол, Фориш туман лабораториялари ПЗР аппаратлари билан таъминланган бўлиб очилиш арафасида.

Бугунги кунга қадар вилоятга жами 242200 доза, шу жумладан 32 000 доза “Astra Zeneca”, 203600 доза “ZF UZ-2001” ва 6600 доза “СПУТНИК V” вакциналари олиб келинган.

Ушбу вакциналари билан вилоятимизда яшовчи 99253 нафар аҳоли 1 доза эмлашларни, 54467 2 дозасини, 16810 нафар аҳоли 3 доза эмлашларни олишди шу жумладан 65 ёшдан катта бўлган фуқароларнинг 53.4%, тиббий ходимларнинг 76.4%, Халқ таълими ходимларининг 71.0%, МТМ ходимларининг 61.1%,  сурункали касалликлари бор бўлган фуқароларнинг 34.6% эмлашлар билан қамраб олиниб  уларни 1, 2 ва 3 босқичда эмлаш учун – доза вакцинаси ишлатилди. Эмланган фуқаролар ўртасида ножўя салбий асоратлар кузатилмади.

Бугунги кунда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирларида аҳоли фаоллигини ошириш мақсадида, 50 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларни, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини, олий ва ўрта махсус билим юртлари талабаларини хавф ости гуруҳига мансуб бошқа аҳоли қатламларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмлаш тадбирларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати