Жиззахда 6 ойда 188 минг 536 та давлат хизмати кўрсатилди

Жиззахда 6 ойда 188 минг 536 та давлат хизмати кўрсатилди

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси шунингдек, бошқарманинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан ўтган даврда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида 188.536 та давлат хизматлари кўрсатилган. Давлат хизматларининг 175.051 таси давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда, 13.485 таси ягона интерактив портал орқали амалга оширилган.

Шу даврда туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 3.172 та юридик ва 4.895 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари, жами 8.079 та субъектлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, ўтган ярим йилликда 1.894 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди.

2021 йилда бошқармага жисмоний ва юридик шахслар томонидан  291 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 106 таси қаноатлантирилган, 54 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 5 таси  тегишлилигига кўра бошқа ташкилотга юборилган.

Бошқарма томонидан жорий йилда 1 та ўрганиш, 1 та мониторинг ўтказилиб, жами 1.072 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини идоралар кесимида таҳлил қилинганда, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 48 та, солиқ органларида 24 та, Ўзтрансгаз ҳудудий Жиззах вилоят филиалида 116 та, бошқа коммунал хизмат кўрсатувчи идораларда 542 та, ер ресурслари ва давлат кадастр идораларида 118 та, қурилиш ва архитектура идораларида 98 та, ҳокимликларда 29 та, соғлиқни сақлаш муассасаларида 22 та, Таълим соҳасида 23 та, бошқа назорат қилувчи идора ҳамда ташкилотларда 37 тадан тўғри келмоқда.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга тақдимнома ва огоҳномалар киритилди, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорлар қабул қилинган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати