2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили

2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили

Роппа роса тўрт йил аввал 12 декабрь куни давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ этиш сари дадил қадам қўйилди. Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янги ташкилотга асос солинди. Унинг асосий вазифалари этиб эса, бюрократия ва коррупцияни олдини олиш, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини оқлаш қилиб белгиланди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари аҳоли учун  муҳим ва керак бўлган давлат хизматларини олиши мумкин бўлган жойга айланишга улгурди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган брифингда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳакимжон Фозилов маълум қилди. 

Мамлакатимизнинг ҳар бир туманида жами бўлиб 206, вилоятимизда эса 13 та ДХМ ишлаб турибди. Бу ерда инсон кундалик ҳаётида зарур бўлган 160 турдаги давлат хизматларини ортиқча оворагарчиликсиз ва энг муҳими, яшаш жойидан қатъий назар экстерриториал тамойили асосида олиши мумкин.

Бугун ДХА Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда туман –шаҳар ДХМ лари томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтамиз.

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизматлар турлари 160 тадан ортиқ бўлиб, Марказлар орқали 2021йилда 354.937 та давлат хизматлари кўрсатилган.(2020 йилда 324.354 та) Хизматлар сони 109 фоизга ортган.

Хусусан, барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан 2021 йилда5.221 таюридик шахс ва 7.171 та ЯТТ, жами 12.392татадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳисобот даврида бошқарма томонидан давлат хизматлари фаолияти юзасидан аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 1.144 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

ФҲДЁ органлари томонидан  жами 64.989 та ҳаракат амалга оширилган. Жумладан, 40.723 та туғилиш,  1 829 та оталикни белгилаш,  203 та фарзандликка олиш, 13.323 та никоҳни қайд этиш, 1.296 та никоҳдан ажралганликни қайд этиш, 6.518 та  ўлим, 63 та далолатнома ёзувларини тиклаш, 202 та шахсларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, 832 та далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш жараёнларидан иборат бўлди.

2020 йилда ДХА Жиззах вилоят бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 373 тани ташкил этган. 2021 йилда бу  кўрсаткич 579 тага етди. Шундан 284 таси Президент виртуал қабулхонаси ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан, 38 таси Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хизматлари агентлигининг “Ишонч телефонлари” орқали,257 таси эса бевосита бошқармага келиб тушган мурожаатлар ҳисобланади. Мурожаатларнинг  263 таси қаноатлантирилган бўлса, 231 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган. 37 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Бошқарманинг давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими томонидан 2021 йилда ўтказилган назорат тадбирлари, шунингдек аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг ташкилотлар кесими бўйича таҳлил қилинганда, жами 2.530 та ҳолат аниқланди. Энг катта қонунбузилиш “Жиззах сувтаъминот” МЧЖ томонидан содир этилган бўлиб 667 та, кейинги ўринларда солиқ органлари 531 та ва ички ишлар идоралари 415 та билан эгаллаган. 200 та қонун бузилиш билан “Ер ресурслари ва давлат кадастр идораси” томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар, қурилиш ва архитектура идоралари, таълим муассасалари, ДСЭОМ ҳамда соғлиқни сақлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларда аниқланди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли органларга 65 та тақдимномалар ва 210 та огоҳномалар киритилган. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан 202 та қарорлар қабул қилинган.

Кўрилган таъсир чоралар натижасида ваколатли органнинг 44 нафар мансабдор шахслари ва хизматчилари интизомий жавобгарликка, 202 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб, жами 167 млн. 948 минг сўм жарима қўлланилган.

Албатта соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Давлат хизматлари агентлиги тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ишларни давом эттиради.